Тошкентда эркак спирт билан ўзини ёқиб юборди

3-саҳифа

qffQZGDmSE

Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида яшовчи эркак спиртли ичимлик таъсирида ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Millar”да хабар берилди. 

Унда айтилишича, мазкур эркак рафиқаси билан жуда кўп жанжаллашган ва доим асабий ҳолатда юрган. Ҳодиса содир бўлган тунда ҳам аёли билан даҳанаки уришиб олган. Эркак аввалига уйга ўт қўйишини айтган. Бироздан сўнг спиртли ичимлик таъсирида маст бўлиб қолган ва ўзининг устидан этил спиртини қуйиб ёқиб юборган. 

Шифокорнинг таъкидлашича, бемор марказга олиб келинганда оғир аҳволда бўлган. Унда 35% куйиш жароҳати аниқланган. Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида аҳволи бироз яхшиланган. 

“Бемор тез ёрдам орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Келган вақтда аҳволи оғир эди. 35% куйиш жароҳатини олган. Жароҳатлари турли хил чуқурликда. Беморнинг боши, танаси ва икки қўл-оёқлари алангадан куйган. Олиб борилган тезкор тиббий ёрдам натижасида ҳозирда унинг аҳволи бироз яхшиланган”, дейди реаниматолог.

Нурмуҳаммад Файзуллаев 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг