Тошкентда эркак 4-қаватдан ўзини ташлаб, вафот этди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2023
8462Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эркак 4-қаватдаги ижара уйидан ўзини ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 июнь куни Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида юз берган. 1985 йилда туғилган фуқарои И.А. 4-қаватдаги яшаш уйидан соат тахминан 00:30 ларда ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. У Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўлик холатда олиб келинган.
Дастлабки маълумотига кўра, И.А.нинг ўлими бош кўкрак ёпиқ тумтоқ жароҳатлари, чап чакка пешона суяги катта бўлакчали синиши, чап томондан қовурғалар ёпиқ синиши, танасида кўплаб шилинмалари сабабли юз бергани аниқланган.
Терговга қадар текширув давомида И.А. юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда оиласи билан ижарада яшагани, рўйхатдан ўтмасдан буюртма асосида пластик ромлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келгани, қарзлари кўпайиб кетгани сабабли тушкунликда юргани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан И.А.нинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётган бўлиб, ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь