Тошкентда дзюдо бўйича ЖЧ бошланди. Ўзбекистон илк медалга яқин турибди

Спорт

image

Бугун, 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари старт олди. -60 кгда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Баратов мусобақани ғалаба билан бошлади. Баратов Халқаро дзюдо федерацияси жамоаси таркибида иштирок этаётган Муҳаммад Аккушни мағлубиятга учратди.

Кейинги босқичда Дилшодбек украиналик Артём Лесюкни "иппон" баҳоси билан доғда қолдирди. Нимчорак финалда Баратовга рақиблик қилган кореялик Ли Харим учта "шидо" олиб, мағлубиятга учради. Чорак финалда Дилшодбек Баратов Исроил вакили Ям Волсзакга қарши татамига чиқди ва  "вазари" баҳоси билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Баратов мазкур босқичда мўғулистонлик Ариунболд Энктаиванga Golden Score'да имкониятни бой берди. Энди Баратов бронза медали учун курашда қозоғистонлик Елдос Сметовга қарши татамига чиқади.

Аёллар ўртасида -48 кг вазнда Ўзбекистон вакиласи Халима Қурбонова илк босқичда туркиялик Мерве Азакни Golden Score'да "шидо"лар ҳисобига кўра мағлуб этди. Кейинги босқичда Қурбонова италиялик Ассунта Скуттога имкониятни бой берди. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати баҳсларида 82 та мамлакатдан 571 нафар дзюдочи 14 та вазнда совринли ўринлар курашишмоқда.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг