Тошкентда дориларни 10,5 минг долларга ноқонуний сотаётганлар ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. ва Ш.Ш.лар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Э.Ж. 500 та конвалюта “ENOX 4000 anti-Xa IU/0/4ml” дори воситасини ҳар бир конвалютасини 220 минг сўмдан (21 АҚШ доллари) ҳисоблаб, 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг