Тошкентда дорихона сотувчиси қўлга олинди
3-саҳифа
−
01 Июнь 2021 5022 2 дақиқа
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган ва сақлаб келаётган дорихонанинг норасмий сотувчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маьлум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда “S.” МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчиси У.Х. ва бошқалар харидорга инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи, 3 дона “Регапен” ва 2 дона “Зардекс” номли дори воситаларини, жами 90 минг сўмга сотган вақтида ушланган.
Шунингдек, тадбир давомида дорихонада муомалага киритиш учун сақлаб келинаётган 17 дона “Тропикамид”, 19 дона “Регапен”, 54 дона “Селофен” ва 63 дона “Зардекс” дори воситалари аниқланган ва ашёвий далил сифатида олинган.
Экспертиза хулосасида 65 дона капсуладаги “Зардекс” дори воситаси қалбакилиги, шунингдек ушбу дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги қайд этилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
Сардор Тўланбоев
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь