Тошкентда дарз кетган уйни қурган пудратчи 8 йилга “кесилди”

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида янги қурилган кўп қаватли уй деворлари хонадонлардан бирининг девори ичидан дарз кетгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.

Мирзо Улуғбек тумани Мағрур кўчаси 55Б-уй манзилида жойлашган ушбу уй, хусусий уй жой сифатида "Қуюн" масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.З. ва бошқалар томонидан қурилган.

Қайд этилишича, 2022 йил 18 февраль куни прокуратура томонидан "Қуюн" МЧЖ раҳбари А.З. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 186-моддаси 4-қисми "а","б" бандлари, 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, А.З. акаси Р.З. билан Мағрур кўчаси, 55Б-уй ва бошқа манзилларда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини жиддий равишда бузган ҳолда, 3 қаватдан иборат бўлган сифатсиз уйларни қуриб, алдов йўли билан фуқароларга сотган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ҳукми билан А.З.га 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унинг акаси Р.З. терговдан яширингани сабабли унга қидирув эълон қилинган.

"Фуқароларга тўланадиган компенсация масаласи Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўрилаётганини маълум қиламиз", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг