Тошкентда данғиллама тўй қилган фуқаро жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2020
34717Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйда ўтказилган тўй маросими ҳақида маълумотлар тарқалди. Унда фуқаро карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказаётгани, тўйга таклиф қилинган меҳмонлар 150 кишини ташкил этиши айтилган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, ушбу тўй жорий йилнинг 17 октябрь куни бўлиб ўтган ва тўй эгаси жавобгарликка тортилган.
“Тўй тадбири суратларини ўрганиш давомида мазкур тадбир ташкилотчиси 53 ёшли Акмалжон А. эканлиги аниқланди”, дейилади ИИББ хабарида.
Таъкидланишича, тадбирдан икки кун аввал, жорий йилнинг 15 октябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан О.Раҳимов Акмалжон А. билан амалдаги карантин қоидалари ҳақида тушунтириш суҳбати ўтказган. Аммо фуқаро огоҳлантиршларга қарамасдан, 40-45 кишини таклиф қилган.
Мазкур факт асосида Акмалжон А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлиги тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар Учтепа тумани ДСЭНМга йўналтирилди, натижада қоидабузарга 4 446 000 сўмлик жарима солинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь