Тошкентда Cobalt Lixiang билан тўқнашиб, мажақланиб кетди
3-саҳифа
−
31 Октябрь 9245 1 дақиқа
Бугун, 31 октябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида Cobalt Lixiang билан тўқнашиб, мажақланиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:00 ларда Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида Cobalt ва Lixiang русумли транспорт воситаларининг ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тез ёрдам машинаси “Гелик” билан тўқнашиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган.
Live
Барчаси