Тошкентда чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Давлат экология қўмитаси тизимидаги “Махсустранс” давлат унитар корхонаси ва “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимига ўтказилади. 

“Махсустранс” давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади. 

2021 йил 1 мартдан қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилади:

•    1-босқичда (2021 йилда) – Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

•    2-босқичда (2022 йилда) – “Махсустранс” давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

•    3-босқичда (2023 йилдан бошлаб)барча туманларда чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.

1-босқичда истеъмолчилар рангли чиқинди контейнерлари ва (ёки) қайта ишланадиган пакетлар билан бепул таъминланади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари истеъмолчилар томонидан чиқиндилар саралаб йиғилганлигини инобатга олиб пасайтирилган ҳолда белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

чиқинди

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг