Тошкентда чақалоқ темир бўлагини ютиб юборди
Жамият
−
01 Март
7964Тошкентдаги шифохоналардан бирида чақалоқнинг темир бўлагини ютиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.
Таъкидланишича, чақалоқнинг ота-онаси боласининг темир бўлагини ютиб юборганини ҳаттоки сезмаган ҳам. Гўдакда 1 ҳафта давомида доимий равишда сўлак ажралиб, йўтал кузатилган. Текширув давомида чақалоқнинг металл ютиб юборгани аниқланган.
Темир бўлагининг узунлиги 1,5 см, чети ўткир қиррали бўлган. Натижада болада қизилўнгач жароҳатлари кузатилган.
"3 соат давомида олиб ташладик. Ёт жисм сабаб шу жойида яра пайдо бўлган. Бу яра чандиққа айланади. Оқибатда қизилўнгач тораяди. Кейинчалик асоратлари кузатилиб, болани ногиронлик даражасига ҳам олиб келиши мумкин. Биз болани жонлантириш бўлимида олиб туришга мажбурмиз", дейди шифокор.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси