Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим бериб келинган “ҳужра” аниқланди

Жамият 9307
image

Тошкент вилоятида 25 ёшли фуқаро яширинча “ҳужра” ташкил қилиб, вояга етмаган болаларга диний сабоқ бериб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида яширинча “ҳужра” ташкил қилиб, жами 25 нафар болага “Араб алифбоси”, “Тажвид”, “Қуръони Карим”, сура ва оятларидан диний сабоқ бериб келаётгани аниқланган.

Хабарга кўра, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари холислар иштирокида фуқаро С.А. томонидан диниқ сабоқ берилаётган хонадондан 18 дона “Қуръони Карим” ва 6 дона “Муаллими соний” китобларидан далилий ашё тариқасида олган.
 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 470
Рейтинг: 3
t
×