Тошкентда боғча тарбиячиси 2 яшар болага жиддий жароҳат етказгани айтилмоқда(видео)

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги боғча тарбиячисининг қўпол ҳаракати туфайли боланинг елка суяги сингани ҳақида хабар тарқалганди.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдириб, 30 ноябрь куни унга Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг мурожаати келиб тушганини маълум қилган. 

"Жорий йилнинг 17 ноябрь куни мурожаатчининг ўғли, 2021 йилда туғилган Л.А.га у тарбияланаётган мактабгача таълим муассасаси ходимасининг қўпол ҳаракати оқибатида жиддий тан жароҳати етказилгани айтилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув бошланди", дейилади ушбу муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча бола тан жароҳати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг