Tошкентда электробуснинг ҳаракатланиши ўзини оқламаслиги айтилди

Жамият 3525
image

Tошкентда битта электробус камлиги, битта транспорт воситаси учун қувват олиш стансиясини ишлатиш ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ёллаш моддий жиҳатдан ўзини оқламайди. Бу ҳақда Tошкент шаҳар ҳокимлигида 27 ноябр, чоршанба куни Беларусдан ташриф буюрган меҳмонлар билан учрашувда айтиб ўтилган.

Mеҳмонларни қарши олган ҳокимнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов пойтахт аҳолиси электробусга ўрганиб қолгани, улар учун ушбу транспорт тури одатий бўлиб қолганини таъкидлаган.

Бироқ бутун шаҳар учун битта электробус камлиги, битта транспорт воситаси учун қувват олиш станциясини ишлатиш ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ёллаш моддий жиҳатдан ўзини оқламаслиги айтилган. Истиқболда Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилмоқда.

“Управляюшая компания холдинга Белкоммунмаш” ОAЖ бош директори Владимир Корол электробуснинг синов тариқасида фойдаланилиши билан боғлиқ ходимларнинг юқори малакаси ва аҳолининг қизиқишига алоҳида урғу берган. 

“Биз электробуслар миқдорини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби мақсадларда қатор чораларни амалга оширувчи ишчи гуруҳни ташкил қилишга ва техник топшириқни ишлаб чиқишга тайёрмиз. Mаълумки, Ўзбекистонга қўшни давлатлар электробусдан фойдаланиш тажрибасини эътибор билан кузатмоқда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз буюртмачиларини топишига ишончимиз комил”, деган Владимир Корол.

Учрашувда электробуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ҳаракатланиш чизиғини ажратиш масаласи кўриб чиқилган. Бу, ўз ўрнида, қувватни 30 фоизга тежашга, ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва йўловчилар сонини оширишга ёрдам беради.

Mаълум қилинишича, меҳмонлар тошкентлик мутахассислар делегасиясини Mинск шаҳрига ташриф буюриб, муҳокама қилинаётган масалалар бўйича аниқ ечимларга келиш таклифини билдирди.

Аввалроқ, электробуслар учун БMT Ўзбекистонга 4 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.9
t
×
×