Тошкентда биринчи қор: ҳокимлик кўчалар музлашига тайёрми?
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
4262Бундан деярли икки ҳафта олдин қум бўрони гирдобида қолган Тошкентда бугун, 17 ноябрь куни биринчи қор ёғди. Атрофни чанг аралаш қор қоплади. Табиийки, қор ёғиши ортидан кўчаларда музламалар пайдо бўлади ва йўл ҳаракатини қийинлаштиради.
Гидрометеорология хизмати бундан бир неча кун олдин об-ҳаво кескин совиши ҳақида хабар берганини ҳисобга олса, шаҳар маъмурияти бу ҳолатга тайёргарлик кўрган бўлиши керак.
QALAMPIR.UZ Тошкент ҳокимлигининг совуқ кунларга қанчалик тайёргарлик кўрганини билиш учун шаҳар маъмурияти Матбуот хизмати билан боғланди.
Матбуот хизмати шаҳар кўчалари музлама бўлган тақдирда уларда шароит борлиги ва умуман муаммо бўлмаслигини айтиб, аравани қуруқ олиб қочди.
“Бу борада бизда умуман муаммолар йўқ. Коммунал хизматлар, Ободонлаштириш бош бошқармаси куз-қиш мавсумига шай ҳолатда. Йўлларни тозалашга мўлжалланган теҳникалар музлаб қолмаслиги учун антифризлар захираси бор.
Бундан ташқари, йўлларни тозалаш учун туз захиралари ҳам қилинган. Биз, бир ой олдин куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришни бошлаганмиз”, деди Матбуот хизмати.
Ҳокимлик вакилининг қайд этишича, бугун ёғган қор оқибатида йўллар музламайди, эртани ўзидаёқ қуёш чиқиб кетади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси