Тошкентда бир нечта “домлар подвали” бузилгани аниқланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Тузел-2 мавзеси “Ватандош” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бир нечта ертўласи бузилиб, таянч деворлар олиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳудуддаги 9 қаватдан иборат уйнинг ертўла қисмида тадбиркорлар томонидан ноқонуний ишлар амалга ошириб келинган. Воқеа жойи ўрганилганда кўп қаватли уйнинг ертўласи бузилиб ётгани, ҳатто бино фундаменти ўзгартирилаётгани аниқланган.

“Уйнинг ертўла қисмидаги қоидабузарликлар инспекция томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаларига яна тўхталиб ўтамиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Яккасарой тумани Себзор кўчаси “Дилбулоқ” маҳалласида жойлашган 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида мулкдор умумий ертўлага кириш учун уйнинг ичидан плита деворларини бузган ҳолда зинапоя ўрнатгани аниқланган. Кўп қаватли уйнинг ички ва ертўла қисмида ўзбошимчалик билан таянч ва таянч бўлмаган деворлар тамомила олиб ташланган. Шунингдек, уйдаги дераза-ромларнинг пастки қисмидаги таянч деворлар ҳам бузилган ва устунли соябон (навес) ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги кўп қаватли уй ертўласи ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг