Тошкентда бир кунда икки кишини поезд уриб кетди

3-саҳифа 9993
image
-

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида бир кунда икки кишини поезд уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси изоҳ берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 июнь куни соат 06:30 -да “Термиз-Тошкент–Андижон” йўналишидаги йўловчи поезди Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасида рўйхатда турувчи, 1-гуруҳ ногирони (қулоғида нуқсони бор) бўлган 1995 йилда туғилган С.С.ни уриб юборган. 

Фуқаро С.С. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Бундан ташқари, шу куни соат 09:50 да “Боз-су-Чирчиқ” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган электровоз  пиёдалар ўтиш жойидан велосипед ҳайдаб, қўл телефонидан фойдаланиб ўтиб кетаётган 2002 йилда туғилган, Р.Ў.ни уриб юборган. 

Фуқаро Р.Ў. ҳам олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 466
Рейтинг: 2.9
t
×