Тошкентда бензин нархи кўтарилди

Жамият 7813
image

Тошкентдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80, АИ-92 маркали бензин нархи кўтарилди.

Бугун, 25 июндан АЁҚШларда АИ-80 маркали бензин  6000 сўмдан, АИ-92 эса 7400 сўмдан сотила бошланди.

Нархларнинг ошишига сотувчи-корхоналар томонидан улгуржи бензиннинг бошланғич нархлари кўтарилиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, биржада бензиннинг тоннаси (1293-1370 литр) 7 млн сўмдан ошиб кетган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 303
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×