Тошкентда бедарак йўқолганлар қидирилмоқда

Жамият

image

Тошкентда уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган икки нафар шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1989 йилда туғилган Фотима Қудратовна Ирисқулова 2022 йил 18 апрель куни Сергели тумани Моҳичеҳра кўчасида жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, сочлари узун (қора), тана тузилиши ўртача. Кийимлари: оқ гулли кўйлак, оқ шим, қизил рангли шиппак ва қизил рўмол.

Шунигндек, 1983 йилда туғилган Александр Евгеньевич Крупнов 2021 йилнинг 13 август куни Яшнобод тумани “Уйсозлар” МФЙ ҳудудидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см, сочлари калта (тўқ жигарранг), кўзлари жигарранг, озғиндан келган, бурни ўртача, лаблари қалин, ўнг кўзининг тепа қисмида чандиғи (шрам) мавжуд.
Кийимлари: тўқ қизил рангли футболка, шортик, кулранг кроссовка.

“Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1921

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг