Тошкентда бедарак йўқолган 3 киши қидирилмоқда

Жамият

image

Пойтахт Тошкентда бедарак йўқолган икки эркак ва бир аёл киши қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 1989 йилда туғилган Фотима Қудратовна Ирисқулова, жорий йилнинг 18 апрель куни Сергели тумани, Мохичеҳра кўчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. 

Белгилари: бўйи 165-170 см, сочлари узун қора, гавдаси ўртача. Кийимлари: оқ гулли кўйлак, оқ шим, қизил рангли шиппак ва қизил рўмол.

Шунингдек, 1985 йилда туғилган Артемьевский Евгений Викторович, жорий йилнинг 2 июнь куни Мирзо Улуғбек туманидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 175-180 см, озғиндан келган, кўзлари кулранг, тиззаларининг тепа қисмида чандиқлари (шрам) мавжуд. Кийимлари: ҳаво рангли футболка, жинси шим.

Шу билан бирга, 1986 йилда туғилган Бобомуродов Азамат, жорий йилнинг 19 июнь куни иш жойидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 180 см, кўзлари жигарранг, сочлари калта қора. Кийимлари: тўқ кўк рангли шорти, қора рангли футболка ва кроссовка.

“Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1787

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг