Тошкентда банкоматдан ўғрилик содир этилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида савдо дўкони ёнида жойлашган банкоматдан ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 06:30 ларда номаълум шахс Яшнобод тумани “Жарқўрғон” кўчасида жойлашган савдо дўконининг олдида ўрнатилган банкоматдан ўғрилик содир этган. 

Хабар юзасидан воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борган. Тергов ҳаракатларини олиб бориш, далилларни ва изларни аниқлаш мақсадида жиноят содир этилган ҳудуд ўрнатилган тартибда ўраб олинган.  

Бироқ ўғрилик содир этган шахснинг кимлиги ва олинган пулларнинг суммаси келтирилмаган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни тўлиқ фош қилиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳ тузилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made