Тошкентда банкоматдан қалбаки долларни айирбошлаган фуқаролар қўлга тушди 

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди. 

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ “Ипак йўли банк” Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2 000 долларни сўмга айирбошлаб олгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Яшнобод банкомат

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made