Тошкентда “банкир”лар мижознинг $500 000 пулини ўмарди
3-саҳифа
−
10:18 4503 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банкининг масъул шахслари мижознинг банкка омонат учун қўйган 500 минг доллар пулини талон-торож қилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйган 500 000 АҚШ долларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Live
Барчаси