Тошкентда банан савдоси билан боғлиқ жиноят бўйича тергов бошланди
3-саҳифа
−
07 Июнь 2023
22786Тошкент шаҳри Сергели туманида харидорга 7,4 минг долларлик банан юборишни ваъда қилиб, уни бажармаган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг апрель ойида пойтахтдаги улгуржи савдо бозорларидан бирида 34 ёшли Ж.М. 29 ёшли Ш.К. учун Фарғона вилоятига ҳайдовчи орқали 170 қути банан юборишни ваъда қилган. Бунинг учун ундан 7420 АҚШ доллари олган. Бироқ ваъдасини бажармаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани хабар қилинган.