Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланди

Спорт

image

Бугун, 25 апрель куни Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Беллашувларда 26 мамлакатдан келган 100 нафардан ортиқ спортчи ўз маҳоратларини намойиш этади.

Дастурга кўра, бугун саралаш босқичи ва тантанали очилиш маросими ўтказилади. 26 апрелдан спортчилар медаллар учун курашни бошлайди.

Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон вакиллари:

Яккалик баҳслар:

Тахмина Икромова;

Анастасия Сарансева.

Гуруҳ машқлари:

Эвелина Атальянц;

Мафтуна Зоирова;

Аделя Файзулина;

Мумтозабону Исъҳоқзода;

Амалия Мамедова;

Иродахон Содиқова.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг