Тошкентдаги энг серқатнов йўл вақтинча ёпилмоқда
Жамият
−
19 Март 2022
5324Бугун, 19 март куни соат 21:00 дан 20 март куни соат 06:00 га қадар Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли:
• Алишер Навоий шоҳ кўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси чорраҳасигача;
• Лабзак кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд вақтинча ёпилади.
“Йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси