Тошкентда аёллар муштлашди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бир гуруҳ аёллар муштлашгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 16 июнь куни Сергели туманининг Янги Сергели кўчасида юз берган. 1990 йилда туғилган Н.Э. танишлари – 1994 йилда туғилган X.O. 1988 йилда туғилган M.X. ва 1991 йилда туғилган M.M.лар билан ўзаро гап талашиб қолган. Сўнг улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида бўла туриб, уришиб кетган.

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган 285-мактабда оммавий жанжал келиб чиққанди ва муштлашув юз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент муштлашув майда безорилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг