Тошкентда АЁҚШ ходимлари заҳарланди
Жамият
−
06 Апрель 2022
12123Кеча, 5 апрель куни Тошкентда токсик моддадан заҳарланган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг уч нафар ходими қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Чилонзор тумани, 19-даҳа, “Ал Хоразмий” кўчасида жойлашган АЁҚШда 3 нафар ишчи ходим бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар оралиғидан ҳушсиз ҳолда топилган.
Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ҳушсиз ҳолда ётган АЁҚШ ходимларини хавфли ҳудуддан олиб чиққан ва биринчи ёрдам кўрсатишган. Шунингдек уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширлган.
Айни вақтда токсик моддадан заҳарланган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига жойлаштирилган.
Воқеа сабаби ўрганилганда, АЁҚШ ҳудуди ер остига кўмилган 3 дона, ҳар бири катта сиғимли бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар орасида йиғилиб қолган енгил ёнувчан суюқликнинг (бензин) кучли концентрациясидан ҳушларини йўқотгани аниқланган.
Воқеа жойига Чилонзор туман ФВБ бошлиғи раҳбарлигида 3 та қутқарув экипажи 15 нафар шахсий таркиби, туман прокуратура, ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва ССБ ходимлари чиқишган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь