Тошкентда автотюнинг маркази ёниб кетди

3-саҳифа 10898
image

Бугун, 29 сентябрь куни соат 02:25 атрофида Сергели тумани “Олтин водий” МФЙда жойлашган Autotuning автомобилларга хизмат кўрсатиш маркази ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин ҳақида хабар берилгандан сўнг 4 та ёнғин қутқарув техникаси 02:35 воқеа жойига етиб борган. 03:30 атрофида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида, автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасининг том ва ички қисмининг 200 кв. метри ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида марказнинг қарийб 400 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин вақтида битта Lacetti автомашинаси буткул ёниб кетган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳат олган шахслар қайд этилмаган.

Ижтимоий тармоқларда эса автотюнинг маркази раҳбарининг ёнғин ҳақида маълумот берган видеоси ҳам тарқалди. 

“Битта портлаш бўлди. Ёнғин чиқиб, бутун "сервис"ни қоплаб олди. Ўчиришга улгурмадик”, дейди у.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 337
Рейтинг: 3
t
×