Тошкентда автобус йўл четидаги пиёдани уриб юборди (18+)
3-саҳифа
−
15 Апрель 2021
10459Тошкент шаҳрида ISUZU русумли автобус йўл четида турган пиёдани уриб юборди. “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 апрель куни соат 14:50 атрофида, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни Бунёдкор кўчаси буйлаб бошқариб бораётган вақтда Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларига қатновчи таксиларнинг автотураргоҳи қаршисида йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан, “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамиятининг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси” ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур автобус “7-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 200 бўлган, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи “ISUZU LE 60” русумли автобус ҳайдовчиси М.М. экани аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб,тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёданинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.М.га нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь