Тошкентда автобус икки пиёдани уриб юборди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автобус ҳайдовчиси бекатдаги икки пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати ҳолатга расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 апрель куни соат 13:45 атрофида 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида унга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолиши натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 нафар пиёдани туртиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур автобус "12-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 594 бўлган, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.А. экани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д. ва О.Л. ларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароxати етказилган ва 16-Тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб, уларга ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёдаларнинг аҳволи яҳши экани айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг