Тошкентда Audi юк машинаси билан тўқнашди

Жамият 4844
image
-

Пойтахт Тошкентда Audi ва MAN юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 28 июнь куни соат 12:30 ларда Тошкент шаҳар  Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида 1980 йил туғилган ҳайдовчи Б.И. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобили ва  2001 йилда туғилган ҳайдовчи А.О. бошқарувидаги Audi русумли енгил автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобилларга техник зарар етган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3
t
×