Тошкентда анъанавий фаолият юритаётган мактаблар 268 тага етди
Жамият 30 Сентябрь 2020 08:28
2187
Бугун, 30 сентябрдан Тошкент шаҳрида анъанавий таълим берилаётган мактаблар сони 268 тага етади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
“Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз”, дейилади бошқарма хабарида.