Тошкентда ағдарилган юк автомобили ёниб кетди
Жамият
−
22 Апрель 2021
5144Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4Р-21 автомобиль йўлида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. Howo русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган.
Оқибатда автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи М.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин эса бартараф этилган. Транспорт воситасига маълум зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси