Тошкентда аэропортга олиб борадиган кўприкнинг бир томони ёпилди
Жамият
−
14 Январь 2022
4567Тошкентнинг Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиль йўлидаги кўприк қисман ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Яккасарой туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиль йўл ўтказгичининг аэропорт йўналишидаги томонининг битта йўлагини таъмирлаш ишлари бошланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йўлсозлик тадбири 15 кун давом этади. Шу сабаб мазкур йўл ўтказгичнинг аэропорт йўналиши томонига ҳаракат мавжуд учта йўлакнинг иккитасида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Яшнобод тумани Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув дарёси устидан ўтувчи кўприк реконструкция қилиш ишлари бошланганлиги муносабати билан 2022 йилнинг февраль ойигача ёпилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь