Тошкентдаги кўприклардан бири узоқ муддатга ёпилди
Жамият
−
17 Декабрь 2021 8837 1 дақиқа
Бугун, 17 декабрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Ўш кўчасидан оқиб ўтган Қорасув канали устида қурилган кўприк узоқ муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод тумани Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув дарёси устидан ўтувчи кўприк реконструкция қилиш ишлари бошланганлиги муносабати билан 2022 йилнинг февраль ойигача (шу ойда ҳам) ёпилди.
Ҳокимлик шу сабабдан ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш ва ноқулайлик учун узр сўралган.
Шаҳло Орзиева
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель