Тошкентда аҳолини мобиль автобусларда эмлаш йўлга қўйилди
Жамият
−
09 Июль 2021
4271Эндиликда Тошкент шаҳрида аҳолини эмлаш ишлари мобиль автобусларда ташкил этилган сайёр бригадалар орқали ҳам амалга оширилади. Бу ҳақда Олмазор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Олмазор туманидаги ошхона, ресторан ва корхоналарда ҳам 18 ёшдан катта аҳолини коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001ўзбек-хитой вакцинаси билан эмлаш ишлари давом этмоқда.
“Эндиликда аҳолини эмлаш ишлари нафақат жойларда эмлаш пунктларини ўзида, балки мобиль автобусларда ташкил этилган сайёр бригадалар орқали аҳолини гавжум жойларига бориб коронавирус инфекциясига қарши вакцинаси билан эмлаш ишлари бошлади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Айни кунгача мамлакатда жами 4492365 доза вакцинадан фойдаланилди. 3 босқичда эмланганлар сони 441 900 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси