Тошкентда аҳоли орасида 59 кишида коронавирус аниқланди

Жамият 12563
image

Бугун, 5 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 107 нафарга ортиб, 9936 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

- 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

- 66 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 59 нафари аҳоли орасида);

- қолган 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатда жами 6446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3457 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 371
Рейтинг: 3
t
×