Тошкентда аҳоли ва қурувчилар жанжаллашди. Ҳолатга Ортиқхўжаев аралашди
3-саҳифа
−
11 Апрель 2022
19019Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 5-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончасининг бузилишидан норози аҳоли қурувчиларга қаршилик қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан дастлаб шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, 5-мавзедаги 65 ва 75-кўп қаватли уйлар олдида болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, атрофини тунука деворлар билан ўраш ишлари олиб борилган. Бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлган. Мазкур ҳудудда ноқонуний тарзда дарахт кесилиш ҳолати кузатилмаган.
Кейинроқ, Юнусобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам ҳолатга изоҳ берди. Ҳокимлик 5-мавзедаги болалар майдончаси ўрнида кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари тўхтатилганини билдирди.
“Шахсан Тошкент шаҳар ҳокими манзилга ташриф буюриб, маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди. Болалар майдончаси ўз жойида қолиши ва бу ерда бузиш ишлари амалга оширилмаслигига келишиб олинди”, дейилади хабарда.
Тармоқларда тарқалган видеоларда ҳам фуқаролар асли болалар майдончаси бўлган жойда уй қурилишига қарши чиққани айтилганди. Аммо негадир Экология бошқармаси ҳолатга мос келмайдиган баёнот берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь