Тошкентда 99 ёшли онахон коронавирусдан соғайиб чиқди
Жамият
−
26 Март 2021
3725Жорий йилнинг 14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 1922 йилда туғилган фуқаро Т. Т. коронавирус ташхиси билан олиб келинган. Беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
“Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқли олинди. Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзрда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести манфий натижани кўрсатди”, дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова.
Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган. Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилган.
Шундай қилиб, шифокорларимизнинг тўғри танланган тизимли муолажалари сабаб 99 ёшли бемор онахон коронавирусдан буткул соғайиб, ўз уйига рухсат берилган.
LiveБарчаси