Тошкентда 9 ёшли қизни тунаганлар ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 9 ёшли қизнинг телефонини қўлидан юлиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган жиноий жуфтлик қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 3 февраль куни соат 16:00 ларда номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасининг поезд темир йўли билан кесишган чорраҳаси яқинида вояга етмаган 9 ёшли А.Т. нинг қўлида бўлган, нархи 2 миллион 100 минг сўмлик “Redmi 8 Lite” русумли телефонини қўлидан юлиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни фуқаро 21 ёшли Ш.Б. ва Ш.Б. лар содир этгани аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Б. ва Ш.Б. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Иш давомида, ўғирлаб олинган уяли алоқа телефонини улар “Малика” савдо мажмуасида 550 000 сўмга сотиб юборганлиги, бундан ташқари ушбу жиноятни содир этишга вояга етмаган шахсни жалб қилганлиги ҳам аниқланган.

Ҳозирги вақтда юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) ва 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг