Тошкентда 6 та янги йўл ўтказгич қурилади

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжат билан 2020-2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши зарур бўлган Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Аҳмад Дониш - Нурафшон кўчалари кесишмасини (5 та участка) реконструкция қилиш, ТҲАЙ йўлининг Беруний ва Орзу чорраҳасидан Малика савдо марказигача бўлган йўл қисмини, Фарғона йўли кўчасини ва Янги Сергели кўчасини реконструкция қилиш мўлжалланган.

Шунингдек, Қорасарой кўчаси ва ТҲАЙ чорраҳасида, ТҲАЙ ва Боғишамол кўчаси кесишмасида, ТҲАЙ ва Фаробий кўчалари кесишмасида, Амир Темур ва Хуршид кўчалари кесишмасида, ТҲАЙ ва Амир Темур шоҳкўчаси кесишмасида йўл ўтказгич ҳамда Чўпонота кўчасидан Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган автомобил йўли ва йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган.

2020-2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши зарур бўлган Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг рўйхати


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг