Тошкентда 5 та автомобиль тўқнашиб кетди
Жамият
−
06 Апрель 2021
22268Тошкент шаҳри Миробод туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 апрель куни соат 21:10 ларда, Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада:
- 1999 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги Lacetti;
- 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Р.К. бошқарувидаги Toyota;
- 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Ш. бошқарувидаги Spark;
- 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Х. бошқарувидаги Malibu;
- 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.С. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.С. га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси