Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
25 Март 2022
6694Бугун, 25 март куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа бугун соат тахминан 16:15 да Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль кўприги устида содир бўлган.
Оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:
• 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги Nexia-2 русумли;
• 1970 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги Captiva русумли;
• 1998 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Ваз-11184" русумли;
• 1958 йилда туғилган О.И. бошқарувидаги Nexia-3 русумли;
• 1990 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Spark русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
“Ушбу ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь