Тошкентда 5 минг долларга ҳокимлик ажратган уйлардан олиб беришни айтган ходим ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида оилавий ётоқхонадан хонадон олиб бермоқчи бўлган “фирибгар” ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.К. тумандаги “Коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати” МЧЖ назоратчиси С.Х. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М. нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган оилавий ётоқхонадан битта хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. ва С.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг