Тошкентда 40 ёшли эркак дўппосланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг бошқа фуқаролар томонидан калтакланаётгани, атрофдаги фуқаролар эса уларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан ахборот берди.

Маълум қилинишича, воқеа Тошкент шаҳри Сергели туманида, 17 январдан 18 январга ўтар кечаси, тахминан соат 23:55 ларда содир бўлган. Соат 00:15 да бу ҳақда ички ишлар органларига қўнғироқ қилинган.

Тан жароҳати олган фуқаронинг 40 ёшли З.Х. экани аниқланган. Унга тан жароҳати етказган фуқаро ва жанжалдаги қолган иштирокчиларнинг шахси аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

679

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг