Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ бўлди
3-саҳифа
−
24 Февраль 2025 3964 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида кеча, 23 февраль куни 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 23 февраль куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида юз берган. Ўша куни Malibu-2, Cobalt, BYD ва Оniх автомашиналари ўзаро тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Ҳодиса оқибатида Malibu-2 ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь