Тошкентда 4 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 14 ноябрь куни пойтахт Тошкентда 4 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

ЙТҲ соат  21:10 ларда Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, Тошкент ахборот технологиялари университети қаршисида:

•    ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Lada Vesta русумли; 

•    ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги Equinox русумли;

•    ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли;

•    йўл четида тўхтаб турган Nexia русумли (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Equinox автомобили ағдарилган.

Ҳодиса натижасида Equinox русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг