Тошкентда 32 ёшли ҳайдовчи ободонлаштириш ходимини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 15 август куни Тошкентда фуқаро Spark машинасида ободонлаштириш ходимини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 12:50 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида юз берган. Мазкур кўчада ҳаракатланиб келаётган Spark автомобили (давлат рақам белгиси 01 Т 650 ZA) ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб юбориб, биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Оқибатда пиёда — 55 ёшли шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Г.К. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. 

Аниқланишича, машинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи 30 ёшли Ю.Р. бўлган. Ҳозирда ҳайдовчи ушланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг