Тошкентда 31 ёшли эркак операция вақтида вафот этди

3-саҳифа

image
Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор оқланди north_east

Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор оқланди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган 31 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни 1994 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Д. Олмазор туманида жойлашган хусусий клиникага “чап томонлама бурун кистоз гаймарити, ўнг томонлама ўрта бурун чиғаноғи кўндхо буллёзи вазаматор ринит” ташхиси билан мурожаат қилган. Ушбу клиника шифокорлари томонидан жарроҳлик амалиёти ўташ жараёнида соат 12:20 ларда пульс кўрсаткичлари йўқолиб, юрак фаолияти тўсатдан тўхтаб қолиши оқибатида биологик ўлим ҳолати юз берган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлимининг жорий йилнинг 13 ноябрь кунги 1250-сонли дастлабки маълумотномасига кўра, Ҳ.Д.нинг ўлимига ўткир коронар ўлим, ўткир анафилактик шок сабаб бўлгани кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида 12 ноябрь куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Олмазор туман прокуратураси томонидан хусусий клиника шифокорларига нисбатан жорий йилнинг 29 ноябрь куни Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
  
Бундан ташқари, дастлабки терговда берилган алоҳида топшириққа асосан хусусий клиника фаолияти 14-03/28-сонли қарорга билан жорий йилнинг 6 декабридан расман тўхтатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳридаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган 9 ёшли бола вафот этганди. Ундан олдинроқ эса Самарқанд шаҳрида бурун операциясига кирган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этганди. Марҳуманинг онаси шифокорлар қизининг юраги операцияни кўтара олмагини айтганини, лекин фарзандининг соғлом бўлганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Олмазор операция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг