Тошкентда 30 грамм радиоактив материал сотмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
23 Апрель 2021
10347Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкентда 30 грамм радиоактив материал сотмоқчи бўлган фуқароларни қўлга олди. Бу ҳақда бош бошқарма Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, режалаштирилаётган ноқонуний келишув ҳақида маълумот Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакилларига 17 апрель куни келиб тушган. Шу куннинг ўзида , жиноят қидирув ходимлари алоҳида вазифаларни бажарувчи мобиль отрядни жалб қилган ҳолда фуқароларни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказган. Натижада уч киши 30 грамм радиоактив материал эвазига 9 минг АҚШ доллари олаётганида қўлга олинган.
Ушланганлардан бири – муқаддам судланган андижонлик 33 ёшли О.А. бўлган. Унинг шериклари – 30 ёшли А.Н. ва 27 ёшли А.Т. илгари жиноят содир этганликлари маълум бўлмаса-да, айнан улар харидор излаб юрган.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 252-моддаси 2-қисми (“Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов фуқаролар мазкур материалларни қаердан олганликларини аниқлашда давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь